«андрей кубатин» тегли мақолалар


Андрей Кубатиннинг оиласи 150 млн сўм миқдорида товон пули олади
22 сентябрь 2021, 19:56

Андрей Кубатиннинг оиласи 150 млн сўм миқдорида товон пули олади

Суд марҳум шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг оиласига етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвони қисман қаноатлантирди. Тошкент шаҳар Молия бошқармаси унинг яқинларига 150 млн сўм тўлаши керак. Оиласи эса даставвал 3,5 млрд сўм миқдорида товон пули сўраган.

Марҳум олим Андрей Кубатин Халқаро туркий академиянинг олтин медали билан тақдирланди
14 сентябрь 2021, 10:29

Марҳум олим Андрей Кубатин Халқаро туркий академиянинг олтин медали билан тақдирланди

Марҳум олим Андрей Кубатин Нурсултон шаҳрида жойлашган Халқаро Турк Академиясининг олтин медали билан тақдирланди. Кубатин мазкур академияда 2014 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ярим йил фаолият кўрсатган.

Кубатинга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилмаган — Бош прокуратура
13 апрель 2021, 13:38

Кубатинга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилмаган — Бош прокуратура

Бош прокуратура туркшунос олим Андрей Кубатинга ДХХ томонидан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилди. Хибсхонага жойлаштириш ва чиқиб кетаётган вақтида унинг баданида жисмоний жароҳатлар кузатилмагани, соғлиғи бўйича шикоятлар бўлмагани ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан ижобий баҳолангани айтилмоқда.

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди
31 март 2021, 12:33

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратлари туфайли вафот этганидан сўнг, унинг опаси Зангиота касалхонаси тиббиёт ходимларининг ҳаракатларини баҳолашни прокуратурадан сўраган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишни рад этди. Текширув натижаларига кўра, ташхис тўғри қўйилган ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида амалга оширилган.

Марҳум олим Андрей Кубатин ва унинг оиласига етказилган зарарни ундириш бўйича суд бошланди
27 январ 2021, 11:41

Марҳум олим Андрей Кубатин ва унинг оиласига етказилган зарарни ундириш бўйича суд бошланди

25 январь куни марҳум олим Андрей Кубатиннинг ноҳақ қамалгани ва унинг оила аъзоларига етказилган маънавий зарарни қоплаш юзасидан Учтепа туманлараро судида суд мажлиси бўлиб ўтди. Маънавий зарар ундириш бўйича даъвони марҳумнинг опаси Клара Сахарова киритган. Жавобгар сифатида Тошкент шаҳар Молия бошқармаси судга жалб этилган ва етказилган маънавий зарар учун 3,5 млрд сўм маблағ ундириш сўралган.

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида
15 декабр 2020, 14:09

«Мен тўхтамайман». Андрей Кубатиннинг опаси — қийноқлар, компенсация ва апелляция тўғрисида

Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди
29 октябр 2020, 16:54

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди. 2017 йилда у давлатга хиёнат қилишда айбланиб судланган ва 2019 йилда реабилитация қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг